АсосийDunyo

Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон ўртасида газ иттифоқини яратиш ғояси Россия томонидан илгари сурилган

'Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон ўртасида газ иттифоқини яратиш ғояси Россия томонидан илгари сурилган'ning rasmi

Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон ўртасида газ иттифоқини яратиш ғояси Россия томонидан илгари сурилган. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаровга таяни хабар бермоқда.

“Ҳозирча бу газ савдосининг баъзи жараёнларини бирлаштириш ғояси. Ҳаммаси бизга таклиф қилинадиган шартларга боғлиқ”, – деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирча Россия томонидан ҳеч қандай тафсилот ёки таклиф келиб тушмаган. Бироқ, барча мамлакатларда газ танқислиги мавжуд.

Аввалроқ Тўқаевнинг матбуот котиби Қозоғистон ва Россия президентлари Москвада “уч томонлама газ иттифоқи”ни яратиш масаласини муҳокама қилганини маълум қилганди.

    Бошқа янгиликлар