АсосийJamiyat

⚡️2023 йил Ўзбекистон иқтисодиётида энергияни иқтисод қилиш йили бўлади — Шавкат Мирзиёев.

'⚡️2023 йил Ўзбекистон иқтисодиётида энергияни иқтисод қилиш йили бўлади — Шавкат Мирзиёев.'ning rasmi

Иқтисодиётимиз барқарор ривожланиши учун, энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак. Президент мурожаатномасида қайд этилишича, бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин.  

Шу боис, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди. Жумладан, ўтган ҳафтада Бухоро, Наманган ва Хоразмда қуввати 500 мегаваттли яна 3 та қуёш станцияларини қуриш бўйича танлов якунланди.

"Очиқ айтиш керак, энергетика соҳасидаги муаммолар бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Кўп йиллар давомида янги газ конларига инвестиция киритилмагани, электр ва газ тармоқлари модернизация қилинмагани ҳам, айни ҳақиқат. Оқибатда, тизимда аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги, катта йўқотишлар оддий ҳолга айланиб қолган эди.  Шу билан бирга, сўнгги олти йилда аҳолимиз 12 фоизга, саноат корхоналари эса 2 баробарга ортиб, 45 мингдан 100 мингтага кўпайди. Натижада, электр энергиясига талаб камида 35 фоизга ошди ва йилдан-йилга кўпайиб бормоқда", — Президент.

Қайд этилишича, йил бошидан қуввати 1,5 минг мегаваттли 7 та электр станциясини ишга туширилди. Келаси йилда яна 4,5 минг мегаваттли 11 та йирик лойиҳа якунига етказилади. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига, қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилади. Бу орқали, хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди. 

"Очиқ айтиш керак, кўп иқтисодчилар энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишни таклиф қилмоқда. Бу – тўғри йўл. Мен ҳам буни хоҳлайман. Лекин, халқимизнинг жон бошига даромади, ижтимоий ҳимоясини ўйлаб, бу соҳадаги ислоҳотларни шошмасдан, босқичма-босқич қилишимиз керак. Энг муҳим масала – энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш. Афсуски, иқтисодиётимизда энергия сарфи бошқа давлатлардан 2 баробар юқори. Шунинг учун, энергия самарадорлигини ошириш Миллий дастурини қабул қиламиз. Энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишимиз шарт. Агар эркин бозорга ўтмасак, бизга инвестор келмайди", — деди  Президент.

Таъкидланишича, 2023 йил Ўзбекистон иқтисодиётида энергияни иқтисод қилиш йили бўлади.

"Бу бўйича шошма-шошарлик билан қарор қабул қилмаймиз. Лекин одамларни рози қилиб, эркин бозор йўналишига ўтамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар