АсосийJamiyat

⚡️ Келаси ўқув йилидан бошлаб мактабларда бепул овқатланиш жорий этилади

'⚡️ Келаси ўқув йилидан бошлаб мактабларда бепул овқатланиш жорий этилади'ning rasmi

Келаси йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 таси кенгайтирилади. Бу ҳақда Президент Олий Мажлис ва ўзбек халқига йўллаётган Мурожаатномасида маълум қилди. 

"Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келаси беш йилда уларнинг сонини мингтага етказамиз», — Президент.

Шунингдек, Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади

"Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик. Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади", — Шавкат Мирзиёев.

 

    Бошқа янгиликлар