Жамшид Қўчқоров куни кеча бўлиб ўтган парламентдаги давлат бюджети бўйича муҳокамада газ ва “свет”нинг тарифлари ўзгариши ва бунинг сабаблари ҳақида гапирди.
Унга кўра:
“Энергетика ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам, кўп. Лекин натижасини бирданига кўролмаяпмиз. Мен ҳозир айрим рақамларни келтириб ўтмоқчиман. Масалан, 2023 йилда 1,3 г/т қувватга эга бўлган хусусий электр станциялари ишга тушириладиган бўлса, 2024 йилда эса қуввати 4,7 г/т бўлган хусусий электрстанциялар ишга тушади. Умуман, сизларга яхши маълум, бундан 5 йил аввал Ўзбекистонда биттаям хусусий электрстанцияси йўқ эди. Энди мана 2023 йилда буларнинг улуши 18 фоизга етади. Умуман бу қайта тикланувчи манбалардан фойдаланиш Ўзбекистон учун катта аҳамиятга эга. Эндиликда бу соҳа ҳақида гапирганда бозор принципларига қараб ҳаракатлар давом этади. Электр энергия ва газ бўйича улгуржи ҳамда чакана савдо бозорларини яратиш бзўйича ҳам ишлар давом эттирилмоқда. Бир сўз билан айтганда, барча ислоҳотлар бу соҳага инвестициялар жалб қилишга ёрдам беради. Ва бозор очилгандан кейин инвестициялар кўпайиши ҳисобига электр энергия ва табиий газ ишлаб чиқариш кўпаяди. Бунинг бошқа йўли йўқ. Буни ўзимиз бевосита давлат қарзини кўпайтириш ҳисобига амалга ошириш имконига эга эмасмиз.
Бу ерда депутатларимиз кўтарган маслалардан яна бири бу тарифлар масаласи. Тарифлар бўйича албатта, ишлар олиб бориляпти. Бу бўйича нимадир қилиш кераклиги барчага аён. Ишонтириб айтаманки, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам аъзолари умуман бу ўзгаришни сезмайди”, — деди Жамшид Қўчқоров.






