АсосийJamiyat

Самарқандда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳалок бўлганлар бор (видео)

'Самарқандда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳалок бўлганлар бор (видео)'ning rasmi

Шу йилнинг 18 декабрь куни Самарқанд вилояти Ургут туманида "Дамас", "Нексия" ва "Лада" автомобиллари ўзаро тўқнашиши натижасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди. 


Хабарда айтилишича, ЙТҲга "Дамас" автомашинасининг светофорнинг қизил чироғида тўхтамай ҳаракатлангани сабаб бўлган. Ҳодиса натижасида "Дамас" автомобилининг икки йўловчиси ва "Лада" автомобилининг ҳайдовчиси туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Тиббий муолажалар кўрсатилишига қарамай "Лада" ҳайдовчиси вафот этган.  

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар