Ижтимоий тармоқларда Касби туманида 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Қашқадарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни Касби тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан, ички ишлар бўлимига “Майманоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 1999 йилда туғилган аёл бўйин соҳасидан странгуляцион эгат шилинмаси кўринишидаги жароҳати билан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган.
Шундан сўнг, марҳуманинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.






