АсосийJamiyat

Андижондаги қуюқ туман оқибатида 8 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди (видео)

'Андижондаги қуюқ туман оқибатида 8 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон-Шаҳрихон йўлида қуюқ туман ва йўлнинг музламалиги сабаб ўнлаб машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео хабар тарқалди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича,  ҳақиқатдан ҳам Асака тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга бўлган йўлнинг 420 километрида 8 та автомашиналар иштирокида ЙТҲ юз берган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автотранспорт воситалари техник шикастланган. Ҳозирда Асака тумани ЙҲХГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан айни кунлардаги ноқулай об-ҳаво шароитида тезликни оширмасдан оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишлари сўралмоқда. 


 

    Бошқа янгиликлар