АсосийJamiyat

Самарқандда маҳалла раиси аёлларга шилқимлик қилгани айтилган хабарларга муносабат билдирилди

'Самарқандда маҳалла раиси аёлларга шилқимлик қилгани айтилган хабарларга муносабат билдирилди'ning rasmi

Самарқанд Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси вилоятдаги маҳалла раисларидан бири аёлларга шилқимлик қилаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда самарқандлик Ҳикматулло деган маҳалла раиси вилоят ҳокимини номини сотиб, иш қилиб юборгани айтилган хабарлар тарқалди.

"Бу ҳам етмаганидек, маҳаллада аёлларга шилқимлик қиларкан. Эри Россияда мусофирликда дегани, сен уларга эрлик қиласан денгани эмас, эй ифлос! Ҳикматулло сен ишонган одам сени лавозимингда олиб қола олармикана?!" дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолатни ўрганиш бошланган.

    Бошқа янгиликлар