Россиянинг Хабаровск ўлкасида Хабаровскдан Комсомолск-на-Амурга сменали ишчиларни олтин-мис конига олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Саккиз киши ҳалок бўлди, яна 26 киши яраланди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Жабрланганларнинг аксарияти оғир аҳволда. Улар вертолётларда Хабаровскка етказилди.
Қайд этилишича, сирпанчиқ йўлда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган ва автобус ариққа қулаган.
Автобус тегишли бўлган компания офислари тинтув қилинмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.






