АсосийJamiyat

Эндиликда чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга жойлаштиришга онлайн ариза бериши мумкин

'Эндиликда чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга жойлаштиришга онлайн ариза бериши мумкин'ning rasmi

My.gov.uz'да Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшаётган чет элликлар фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун чет эл фуқароларидан қуйидагилар талаб қилинади:

  • Ўзи ва фарзандига ЖШШИР олиш;
  • Боланинг фан баҳолари қўйиладиган ҳужжати ва унинг ўзбек тилидаги таржимаси;
  • Боланинг соғлиги тўғрисида маълумотнома.

Агар аризани боланинг ота-онаси ўрнига қонуний вакил топширса, буни тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинади.

    Бошқа янгиликлар