АсосийJamiyat

ИИВ ва Транспорт вазирлари автобус ва метродаги муаммоларни ўрганмоқда(видео)

'ИИВ ва Транспорт вазирлари автобус ва метродаги муаммоларни ўрганмоқда(видео)'ning rasmi

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Транспорт вазири Илхом Маҳкамов бошчилигидаги ишчи гуруҳи пойтахтдаги  жамоат транспорти қулайликлари ва муаммоларни ўрганмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ишчи гуруҳ томонидан кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган 8-сонли автобус саройида бўлишган.

Саройнинг тасарруфидаги автобуслар ҳаракатланадиган йўналишларда аҳоли билан жамоат транспортида йўловчилар учун яратилган қулайликлар ва шу билан биргаликда мавжуд муаммоларни  ўрганишмоқда

Вазирларнинг омма олдига чиқишларига Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни 18-автобус саройига боргани туртки бўлди. Ўшанда давлт раҳбари Тошкент жамоат транспортидаги муаммоларни танқид қилган эди. Давлат раҳбари автобуслар сони камлиги, йўловчилар бекатларда узоқ кутиб қолаётганини айтган эди. 

Шу куни президент топшириғи билан 2025 йил якунига қадар 673 та электробус ва 390 та янги автобуслар харид қилиниб, жамоат транспорти ҳаракатини янгилаш белгиланди. 18 июль куни "SAZ LE-60" русумли автобусларнинг навбатдаги 10 донаси "8-Автобус саройи" филиалига етказилди.

 “Тошшаҳартрансхизмат” тизимидаги автобус ҳайдовчиларининг маоши 5-6 миллион сўмга етказилди.

    Бошқа янгиликлар