Ўзгидромет 15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12 даража илиқ, баъзи жойларда 14 даража илиқгача бўлади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.






