АсосийDunyo

Қирғизистонда чўчқа гриппи билан касалланиш ҳолатлари ортгани айтилди

'Қирғизистонда чўчқа гриппи билан касалланиш ҳолатлари ортгани айтилди'ning rasmi

Қирғизистонда чўчқа гриппининг 118 та ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот маркази хабар берди.

Хабарда айтилишича, Бишкек, Ўш ва Тўқмоқ шаҳарларида оғир ўткир респиратор инфекциялар ва гриппга ўхшаш касалликларни эпидемиологик назорат қилиш давом этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига кўра, беморлар гриппга қарши текширувдан ўтказилади.

“Октябр ойидан ҳозирги кунга қадар жами 1149 та намуна текширилди, улардан 246 тасида грипп, шу жумладан А/Ҳ1Н1 (чўчқа) гриппи - 48% (118 та), Б гриппи - 41,5% (102), типланмаган 7,3 фоиз (18), грипп А/Ҳ3Н2 1,2 фоиз (3), Ҳ1Н1 мавсумий 2 фоиз (5). 38 та намунада CОВИД-19 аниқланган.

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш тенденцияси мавжуд. Республикада алоҳида ҳолатлар қайд этилган бўлиб, улар енгил ва асемптоматик шаклда давом этмоқда”, — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

    Бошқа янгиликлар