АсосийDunyo

Буюк Британия денгиз пиёдалари Украинадаги махфий операцияда қатнашгани маълум бўлди

'Буюк Британия денгиз пиёдалари Украинадаги махфий операцияда қатнашгани маълум бўлди'ning rasmi

Буюк Британия денгиз пиёдалари Украинадаги махфий операцияда қатнашди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Қиролликнинг генерал-лейтенанти Роберт Магоуэн махфий операция “ўта нозик вазиятда” ўтганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, йил бошида 45 гуруҳ денгиз пиёдаларининг 350 нафари Британия элчихонаси дипломатларига ҳамроҳлик қилиш учун юборилган.

Махсус гуруҳ апрель ойида Россия ҳарбийлари Украина пойтахтидан чиқиб кетганидан сўнг Буюк Британия дипломатлари билан яна қайтган.

Олдинроқ мудофаа вазирлиги элчихона ходимларини ҳимоя қилиш учун 30 нафар ҳарбий юборилганини айтганди. Аммо ҳарбийлар Украина ҳудудидаги махфий операцияларда қатнашганини тан олди.

    Бошқа янгиликлар