Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиевнинг маълум қилишича, парламент юқори палатасида ҳам электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда.
"Сенатда ҳам чироқ ўчяпти. Мен тўғрисини айтаман. Ўзим иккинчи қаватда тураман. Хона ҳарорати 15 даражадан ошмапайти. Пальто кийиб ўтираман. Бугунги кунда бутун халқимиз қийналяпти", — дейди сенатор.
Сенаторнинг таъкидлашича, унинг ўзи Тошкент шаҳрида саккиз йилдан буён яшашига қарамасдан пойтахтда 15-20 даража совуқ бўлганини биринчи марта кўряпти.
"Бу совуқ ҳаво массаси Хоразм, Қорақалпоғистон тарафларда 25-30 даражагача пасайиб кетган. Мана мен ўзим саккиз йилдан буён Тошкентда яшайман, лекин пойтахтда 15-20 даража совуқ бўлганини биринчи марта кўряпман", — дея хулоса қилган у.






