АсосийJamiyat

Сурхондарёда банк кассири фуқаронинг пластик карта кодини билиб олиб, 5 миллион сўмдан ортиқ пулини ечиб олди

'Сурхондарёда банк кассири фуқаронинг пластик карта кодини билиб олиб, 5 миллион сўмдан ортиқ пулини ечиб олди'ning rasmi

Сурхондарёда банк кассири фирибгар бўлиб чиқди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Т.Б. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан жами 5.245.000 сўм пулларни ечиб олганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фуқаро банк картасидаги пулларни банк кассаси орқали нақдлаштириб олганлиги, шундан сўнг бир неча кун ўтиб пуллар ечиб олинганлиги маълум бўлган.

Аниқланишича, банк кассасидаги ходима муқаддам ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 3-қисми билан судланган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи 1985 й.т., А.Ш. банк картаси бошқарувини ўзига олиб, кейинчалик пулларни ўзлаштирган.

A.Ш.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар