АсосийJamiyat

Қуюқ туман туфайли Қарши аэропорти фаолияти тўхтатилди

'Қуюқ туман туфайли Қарши аэропорти фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

Қаттиқ совуқ туман туфайли кўриш чегарасининг пасайиб кетиши (горизонтал - 200 м, вертикал 50 м) Қарши халқаро аэропортида рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "UZBEKISTAN AIRPORTS".

Маълум қилинишича, Қарши аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман ва ҳаво ҳарорати -3°) туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг “Тошкент-Қарши” йўналиши бўйича, соат 08.00 да, учиши лозим бўлган HY-77 рейси ҳали-ҳамон пойтахтдан уча олмаган.

Қарши аэропортидан хабар берилишича, кўриш масофаси аста-секин яхшиланмоқда. Аэропорт яқин икки соат ичида самолётларни қабул қилиш ва қўйиб юборишга қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар