АсосийJamiyat

“Ҳаётини сақлаб қолиш учун, керак бўлса, лавозимимдан воз кечардим", – ички ишлар вазири ўринбосари Фарғонадаги ИИБда вафот этган 15 ёшли бола ҳақида

'“Ҳаётини сақлаб қолиш учун, керак бўлса, лавозимимдан воз кечардим", – ички ишлар вазири ўринбосари Фарғонадаги ИИБда вафот этган 15 ёшли бола ҳақида'ning rasmi

Фарғонада 15 ёшли вояга етмаган шахс жорий йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этганлиги ҳақидаги хабарларкенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар Вазири ўринбосари, полковник Бекмурод Абдуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.  

– Бир норасидани вояга етказиш қанча машаққат талаб этади?! Эсласам, ҳамон юрагим оғрийди. Бу ҳолат ҳақиқий совуққонлик бўлди. Хатога йўл қўйган ходимлар қамоққа олинди. Ўзим бошчилигимда аттестация комиссияси ташкил этилди. Ходимлар тўлиқ шаҳодатлашдан ўтади. Тан оламан, бу воқеа тизимни кечирилмас хатоси бўлди. Бир йил олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган ”Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисида”ги низомни ишлаб чиқишда бош қош бўлганмиз. Масъулиятни бўйнимизга олганмиз. Президентга мазкур тизимни "ипидан игнасигача" тўғри ташкил этиш учун сўз берганмиз. Президент олдида ҳам уятлимиз. Ишонинг, агар шу боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун керак бўлса, мен ҳеч иккиланмай, ўз лавозимимдан воз кечардим, – деди Бекмурод Абдуллаев.  
 

Мавзуга доир: Тошкентда блогер 15 ёшли боланинг ўлими сабаб ички ишлар вазири истеъфосини сўраб, пикет уюштирди

    Бошқа янгиликлар