АсосийDunyo

Қозоғистон "Мир" карталари орқали пул операцияларига рухсат олди

'Қозоғистон "Мир" карталари орқали пул операцияларига рухсат олди'ning rasmi

Қозоғистон банкларига Россиянинг "Мир" карталари орқали тўловлар ва ўтказмаларни қабул қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда. 

"АҚШ Молия вазирлигининг чет эл активларини назорат қилиш бўйича бошқармаси Россиядан Қозоғистонга кўчиб ўтган фуқароларнинг "Мир" карта тизимидан фойдаланишига қаршилик қилмайди", — деб ёзилган идорадан келган мактубда.

Аммо Россияга қарши санкцияларни айланиб ўтишга йўл қўймаслик мақсадида барча пул операциялари назорат қилинади.

Қозоғистон банклари "Мир" тизимига уланиш ҳақида мустақил қарор қабул қилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар