АсосийJamiyat

Олмалиқда 10 кун ичида 5 минг хонадоннинг бир кунлик газини ўғринча ишлатган завод қўлга тушди (видео)

'Олмалиқда 10 кун ичида 5 минг хонадоннинг бир кунлик газини ўғринча ишлатган завод қўлга тушди (видео)'ning rasmi

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан 8 декабрдан 9 декабрь кунига ўтар кечаси Тошкент вилоятидаги юридик истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича тунги назорат тадбири ўтказган.

Ўрганиш давомида Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Олмалиқ ғиштчи” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводи газ таъминоти ташкилоти томонидан жорий йилнинг 29 ноябрь куни газ тармоғидан ажратилганига қарамасдан, ўзбошимчалик билан тармоққа ноқонуний уланиб табиий газдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Корхона томонидан ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажми 118 минг куб метрни ташкил этган. Қайд этилишича, ушбу ҳажмдаги табиий газ 5 000га яқин ҳовли хонадоннинг куз-қиш мавсумида 1 кунлик истеъмолини ташкил қилади.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Олмалиқ шаҳар прокуратурасига топширилган. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудлар бўйлаб назрат тадбирлари давом эттирилмоқда, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар