АсосийJamiyat

Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ ҳаво сақланиб, ҳарорат -24 даража бўлади

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ ҳаво сақланиб, ҳарорат -24 даража бўлади'ning rasmi

"Ўзгидромет" ҳафтанинг сўнгги кунларида мамлакатда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Бугун республиканинг баъзи жойларида қор ёғади, жанубда ёмғир ва қор кўришидаги ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 0...-5 даража совуқ, шимолда ва чўл ҳудудларда -4...-9 даража совуқ атрофида бўлади, бу ушбу куннинг иқлимий қийматларидан -8...-10 даражага пастдир.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари -5...-10 даража совуқ, кундуз кунлари 0...-5 даража совуқ, шимолда ва чўл ҳудудларда кечалари -17...-22 даража совуқ, 10 декабрда баъзи жойларда -24 даражагача, кундуз кунлари -4...-9 даража совуқ атрофида бўлади.

Республиканинг баъзи жойларига туман тушади. Йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.

    Бошқа янгиликлар