АсосийJamiyat

Эртага айрим ҳудудларда ҳарорат -9 даражагача пасаяди

'Эртага айрим ҳудудларда ҳарорат -9 даражагача пасаяди'ning rasmi

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 9 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, баъзи жойларда 24 даража, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, Навоий вилояти шимолида кечаси 15-20 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар