АсосийJamiyat

Самарқанддаги манзил-колонияда юзага келган жанжал оқибатида маҳкум вафот этди

'Самарқанддаги манзил-колонияда юзага келган жанжал оқибатида маҳкум вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 18:20 атрофида Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 37-сон манзил-колониясига қарашли деҳқончилик билан шуғулланиш учун мўлжалланган ер майдонида мазкур муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкум Б.Қ. ўзаро жанжаллашиш оқибатида маҳкум У.Э.га тан жароҳати етеазган. Натижада маҳкум У.Э. олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЖИЭД матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар