АсосийDunyo

АҚШда мудофаа бюджетининг миқдори рекорд даражага кўтарилди

'АҚШда мудофаа бюджетининг миқдори рекорд даражага кўтарилди'ning rasmi

АҚШ Сенати мамлакатнинг 2023 йил учун мудофаа бюджетини тасдиқлади. Унинг миқдори 847.3 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.

Бу Америка тарихидаги энг йирик ҳарбий бюджет бўлиши кутилмоқда. У НАТО ва Украинага ёрдамни ҳам ўз ичига олади.   Хусусан, Киев учун 800 миллион доллар ажратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, бюджет лойиҳасида Россия билан 5 йил муддатга ҳарбий ҳамкорликни тақиқлаш бўйича тавсия ўрин олган.

Бундан ташқари, Вашингтон Россияни G20 ва бошқа халқаро тузилмалардан чиқариб юборишга ҳаракат қилиши ҳам таъкидланган.

Сенат тасдиғидан сўнг, ҳужжат Жозеф Байденга имзо учун жўнатилади. Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг 2022-молиявий йили учун ҳарбий бюджети 778 миллиард долларни ташкил этганди.

    Бошқа янгиликлар