АсосийJamiyat

Тошкентдаги газ "заправка"ларда жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилди(видео)

'Тошкентдаги газ "заправка"ларда жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилди(видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати узлуксизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, 5 декабрь соат 12:00 ҳолатига шаҳрда жами 900 га яқин автобуслар йўналишларга чиқарилган.

"Йўлларда юзага келган музламалар натижасида кузатилаётган тирбандликлар жамоат транспортининг ҳаракат тезлигига ҳам таъсир кўрсатмоқда",  - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар