Энди талабалар шартнома тўловларини онлайн тўлашлари ҳам мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бунинг учун “Алоқабанк”нинг “Зоомрад” тўлов тизими орқали ЖШШИР рақами ҳамда шартнома суммасини киритган ҳолда тўловни амалга ошириш имконияти яратилди. Бунда шартнома бўйича қарздорликни ҳам кўришлари мумкин.
Бунинг учун:
Зоомрад иловасини смартфонингизга юклаб олиш;
пластик картангизни Зоомрад иловасига созлаш;
“ОТМ шартнома” тўлови хизматини танлаш;
Пластик карта ва ЖШШИР рақамини киритиш керак.
kontrakt.edu.uz орқали шартнома олган талабалар комиссиясиз (0 %) онлайн тўлов қилишлари мумкин.
Дастурнинг ўзи таълим муассасаси ва шартнома тўғрисидаги барча керакли маълумотларни топади.






