АсосийJamiyat

Тошкентда 1 млрд. 398 млн.сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди

'Тошкентда 1 млрд. 398 млн.сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди'ning rasmi

Республикамиз божхоначилар томонидан тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда юртимизга олиб кириш ва унинг айланувини олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида навбатдаги тезкор тадбир амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги яшаш хонандонлардан бири белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур хонадонда қонуний олиб кирилганлиги ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, шунингдек, рақамли маркировка кодлари бўлмаган 4 минг 440 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди ҳамда далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур тамаки маҳсулотларининг қиймати 84 млн. 360 минг сўмни ташкил этмоқда.

Рақамларга мурожат қилсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма ходимлари томонидан 14 та ҳолатда 1 млрд. 398 млн.сўмлик 133 минг 40 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар