Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-111-сонли қарорга асосан аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 23 ноябрь кунидан бошлаб, Е-1-сонли "ТТЗ АШБ-Машинасозлар метроси АШБ" янги экспресс автобус йўналиши ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Автобус йўналиши "ТТЗ АШБ" дан Юзработ, Гулсанам, Буюк Ипак Йўли, Мирзо Улуғбек, Тараққиёт 2-тор кўчалари орқали Машинасозлар метроси АШБ"га қадар ҳаракатланади.
Тўхташ бекатлари: ТТЗ бозори, Буюк Ипак Йўли метроси, Шифокорлар малакасини ошириш институти, Ашхобод боғи.






