Ўзбекистонда 16 ноябрдан бошлаб кўча ёритиш тармоқларида қўшимча энергия сарфини чеклаш режими жорий этилди.
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бу кунлик электр энергияси сарфини 25 фоизга камайтирди ёки октябрь ойида ўртача кунлик истеъмоли 115,9 минг кВт-соат бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич 87,8 минг кВт-соатни ташкил этди. Натижада кунига 28 100 кВт-соат ёки ойига 843 000 кВт-соат электр энергияси тежалади.
Тежалган электр энергияси эса республикадаги 4 400 та хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмолини ташкил этади.






