АсосийJamiyat

Бугун ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди

'Бугун ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқ бўлади. 

Пойтахтимизда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар