АсосийJamiyat

Наманганда “ВАЗ–2101” ва "Malibu" тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

'Наманганда “ВАЗ–2101” ва "Malibu" тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Косонсой туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-таранспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХБ хабар қилди.

Қайд этилишича, автоҳалокат жорий йилнинг 15 ноябрт куни соат 09:30 ларда Косонсой–Тўрақўрғон автомобиль йўлининг 22-киллметрида юз берган. Унда 1960 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “ВАЗ–2101” русумли автомашина 2-даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб келиб, чап томондан келаётган “Малибу” русумли автомобилни ўтказиб юбормасдан, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Тўқнашув оқибатида “ВАЗ–2101” ҳайдовчиси бош мия чайқалиши қўшма шикасти билан туман шифохонасида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар