Садир Жапаров Қосим-Жомарт Токаевни президентлик сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклади.
Қозоғистон президенти ўз ҳамкасбига миннатдорлик билдириб, Қирғизистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканлигига ишонтирди.
Россия президенти Владимир Путин ҳам Токаевга сайловдаги ғалабаси муносабати билан қутлов мактубини ёзган.
Путин, шунингдек, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик бундан кейин ҳам муваффақиятли ривожланишини қўшимча қилган. Россия раҳбари республика раҳбарига муваффақият ва фаровонлик тилаган.
Бугун Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини сайловда ғолиб бўлгани билан табриклаган эди.
Токаевнинг сайловдаги ғалабаси 21 ноябрь куни маълум бўлди. Президент сайловчиларнинг 82% овозини қўлга киритди. Конституцияга киритилган янги тузатишларга кўра, Қозоғистонда президентлик муддати етти йил билан чекланиб, қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас.






