АсосийDunyo

Эронда оммавий норозиликлар ортидан олтинчи одамга ўлим ҳукми чиқарилди

'Эронда оммавий норозиликлар ортидан олтинчи одамга ўлим ҳукми чиқарилди'ning rasmi

Олтинчи шахс Теҳрон инқилобий суди томонидан намойишлар ва тартибсизликлар пайтидаги ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда 20 ноябрь куни IRNA хабар қилган. 

Судланувчи “ўлдириш учун пичоқ тортиш, террор тарқатиш, яқинда юз берган тартибсизликлар пайтида хавф юзага келтириш”да айбдор деб топилди. Суд, шунингдек, судланувчини "худога қарши уруш" деган маънони англатувчи моддада ҳам айбдор деб топди.

Ўтган ҳафтада Теҳрон суди беш нафар эронликни ноқонуний ҳаракатлар ва погромларда иштирок этганликда айблаб ҳукм чиқарди.

Эрон расмийлари норозилик намойишларини "тартибсизликлар" деб атамоқда ва Ғарб мухолифларини давлатни уларни қўзғатаётганликда айбламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эронда Маҳса Амини ўлимидан сўнг бошланган норозилик намойишлари икки ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. Ҳозирга қадар 380 га яқин одам ҳалок бўлди.

    Бошқа янгиликлар