АсосийJamiyat

Каттақўрғонда итни шавқатсизларча уриб ўлдирган хитойлик жазоланди

'Каттақўрғонда итни шавқатсизларча уриб ўлдирган хитойлик жазоланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда итни темир бўлаги билан уриб ўлдириб ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган шахснинг видеоси тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ушбу шахсни аниқлаш бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ҳолатни содир этган эркак Хитой халқ Республикаси фуқароси "HAO SIHUA" эканлиги аниқланган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекисининг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида (900.000 (тўққиз юз минг) сўм) жарима жазоси тайинланган.

Қўшма корхонанинг қолган ишчилари ва раҳбарлари билан қайта шу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этмаслиги юзасидан таржимон хизматидан фойдаланиб профилактик ишлар олиб борилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар