"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.






