АсосийJamiyat

Баъзи йўналишдаги поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

'Баъзи йўналишдаги поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарига кўра, темир йўл изларини таъмирлаш ва модернизация қилиш режаси асосида "Алатун — Негуз" темир йўл бекатлари оралиғидаги кўприкда модернизация ишлари олиб борилиши сабаб бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади. 

24-25 ноябрь куни 80-сонли "Тошкент — Термиз" поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 25-26 ноябрь куни 79-сонли "Термиз — Тошкент" поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови бекор бўлганлиги сабабли 681-сонли "Сариосиё-Тошкент" поездида ҳам 25-26 ноябрь кунлари иккита  рейс амалга оширилмайди.  

Ушбу йўналишлар учун расмийлаштирилган чипталар пули тўлиқ қийматда қайтарилади. 

    Бошқа янгиликлар