Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови арафасида 19 ноябрь — жимжитлик куни деб эълон қилинган. Шу куни олиб борилган ҳар қандай ташвиқот фаолияти ноқонуний ҳисобланади, деб ёзади Tengrinews.
Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абидов маълум қилишича, 18 ноябрь куни сайловолди ташвиқотининг охирги куни бўлган.
"Сайловолди ташвиқоти сайловдан олдинги куни маҳаллий вақт билан 00:00 да тугайди. 19 ноябрь — жимжитлик куни. Сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ ҳар қандай фаолият жимжитлик кунида тақиқланади ва унинг учун қонунчилик томонидан жавобгарлик кўзда тутилган", — деди Абдиров МСК мажлисида.






