АсосийJamiyat

Абу Дабидаги "Шайх Зайед Фестивали" марказида жойлашган йирик экран Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди (видео)

'Абу Дабидаги "Шайх Зайед Фестивали" марказида жойлашган йирик экран Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди (видео)'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Дабидаги "Шайх Зайед Фестивали" марказида жойлашган йирик экран 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносаби билан мамлакатимиз байроғи рангларига бурканди, деб хабар бермоқда  "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси, Дубайдаги  Бош консулхона ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган ушбу акция давомида  4 минутлик видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда БААда истиқомат ватандошлар, Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун автомобилда йўлга чиққан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлислар ва халқаро фестивалга келган хорижлик иштирок этди.

Ушбу тадбир оммавий ахборот воситалари ва ватандошларнинг ижтимоий тармоқлардаги оммабоп саҳифаларида кенг ёритилди.

Ўз навбатида, Бош консулхона ходимлари томонидан мамлакатимизнинг туризм брендини акс эттирувчи махсус логотиплар билан безатилган автомобилларда Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўл олган Ўзбекистон делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Миллионлар ўйини мухлислари Қатарда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга ишонч билдирдилар.

    Бошқа янгиликлар