Тошкент ҳайвонот боғига тўрт ёшли «Тайфун» ва урғочи «Багира» Wildlife care бошқарув компанияси ёрдамида олиб келинди. Бу ҳақда боғ маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, айни пайтда улар ҳар хил вольерларга жойлаштирилган. Вольерлар тўсинлар ва ёғоч тахталар билан жиҳозланган, ерга тупроқ сифатида қум ёйилган.
"Вольерларнинг ички қисми сомон билан изоляция қилинган, жониворларнинг ўйинлари учун йирик қушларнинг патлари тўлдирилган тўп ва ўйинчоқлар мавжуд. Пантералар уларни жуда яхши кўрадилар», — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, "Тайфун" ва "Багира" менюси уларнинг йиртқич табиатига тўлиқ мос келади — мол гўшти, ҳафтада бир марта — қуёнлар, шунингдек, сут ва тухум.






