Жиззахда инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Дўстлик тумани Олтин водий МФЙ ҳудудидан ўтган Олтин водий – Дўстлик йўналишида Ғаллаорол тумани Коризқудуқ маҳалласида яшаган О.Т. ихтиёридаги “Некция”нинг бошқарувини йўқотди.
Оқибатда автомашина йўл чеккасидаги дарахтга урилиб, ҳайдовчи олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.






