АсосийJamiyat

Ҳарорат кўтарилиши, кучли ёмғир ва қор кўчиш... Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

'Ҳарорат кўтарилиши, кучли ёмғир ва қор кўчиш... Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун республика ҳудудига жанубий циклон кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёмғир кучсиз, жанубий ва марказий ҳудудларда эса бироздан ўртачагача ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўриншидаги ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 14-17даража илиқгача исийди, бу ушбу куннинг меъёрий қийматларига яқиндир.

Эртага республиканинг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши сабабли кўринувчанлик ёмонлашиши мумкин. Айрим ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача эсиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10даража илиқ, кундузи 10-15даража илиқ бўлади.

Якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8даража илиқни, кундузи 10-15даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

    Бошқа янгиликлар