АсосийDunyo

Трамп президентликка ўз номзодини эълон қилди(видео)

'Трамп президентликка ўз номзодини эълон қилди(видео)'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2024 йилги сайловларда яна Республикачилар партиясидан президентликка номзодини қўйишини айтди.

 

“Американи яна буюк ва гўзал қилиш учун бугун мен Қўшма Штатлар президентлигига номзодимни қўйяпман. Американинг қайтиши ҳозир бошланади!" Бу ҳақда Трамп сешанба куни Флоридадаги Мар-а-Лаго мулкида тарафдорлари олдида қилган чиқишида айтган.

Собиқ президент ўз нутқида Жо Байден бошчилигидаги АҚШнинг амалдаги маъмуриятини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, мамлакат демократлар туфайли таназзулга юз тутган ва агар у ҳокимиятда бўлса, Украинада уруш бўлмайди.

Доналд Трампнинг президентликка номзодлиги ҳақидаги ҳужжатлар аллақачон АҚШ Федерал сайлов комиссиясига топширилган.

Доналд Трамп АҚШнинг 45-президенти бўлиб,  2017 йилнинг январидан 2021 йилнинг январигача мамлакатни бошқарган.

    Бошқа янгиликлар