АсосийJamiyat

Сирдарёда сувдан қарздорликни "ёпиб" бермоқчи бўлган назоратчи-инспектор ушланди

'Сирдарёда сувдан қарздорликни "ёпиб" бермоқчи бўлган назоратчи-инспектор ушланди'ning rasmi

Ичимлик сувидан қарздорликни ёпиб беришни ваъда қилган назоратчи-инспектор ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилмоқда. 

Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ  ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Сирдарё сув таъминоти” МЧЖ Гулистон шаҳар бўлими назоратчи-инспектори Э.М. фуқаро Д.Қ.нинг хонадонининг 3,7 млн сўм ичимлик сувидан қарздорлигини ёпиб бериш эвазига 1,7 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар