АсосийJamiyat

Зангиотада "Nexia-2" ёниб кетди (видео)

'Зангиотада "Nexia-2" ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 09:15 ларда Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 818-километрида, 1981 йилда туғилган ҳайдовчи З.Ғ. "Nexia-2" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб олдинда қайрилиб олаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги "Камаз" русумли юк автомобилининг шина қисмига тўқнашган. Зарб оқибатида "Nexia-2" автомобилида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар