Россия Туркия ва БМТ воситачилигида Украина донини экспорт қилиш бўйича келишувни узайтиришга рози бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg”га таяниб "Zamon.uz" ёзмоқда.
Маълум бўлишича, мамлакатлар ўртасидаги амалдаги келишув 19 ноябрда тугайди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Москвага Россия озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали тўсиқсиз экспорт қилишда ёрдам беришга ваъда берган Бироқ дон шартномасининг узайтирилиши ҳали расман эълон қилинмаган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия бу борадаги қарорини зудлик билан эълон қилишини таъкидлаган.
Тасдиқланган шартларга кўра, агар битим тарафларидан ҳеч бири уни бекор қилишга ёки қабул қилинган ҳужжат матнини қандайдир тарзда ўзгартиришга қарор қилмаса, 19 ноябр куни келишув автоматик равишда яна 120 кунга узайтирилади.






