АсосийJamiyat

"Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими яратилади

'"Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими яратилади'ning rasmi

Энди тадбиркорлар ўз бизнеслари иш берадими, ёки йўқ синаб кўришлари мумкин бўлади.

Бу ҳақда АОКАда ўтган матбуот анжуманида 

Адлия вазири бошқарма бошлиғи ўринбосари Жавоҳир Кулизода маълум қилди.

Ахборот берилишича, президентнинг тадбиркорларга оид фармони билан режим доирасида 5 соҳа тандаб берилди.

 Улар:

  • Электрон тижоратни амалга ошириш;
  • Ишлаб чиқариш;
  • Қишлоқ хўжалиги;
  • Логистика;
  • Қурилиш.

"Шу соҳада тадбирлкорлик фаолиятини амалга оширмоқчи бўлганлар келажакда бу қилинган харажатларни қоплайдими? Бунда тадбиркор ўз бизнесини аввал синаб кўриши таклиф этиляпти. Бу учун 3 йил муддат берилади. Ҳар бир лойиҳа бўйича чегараланган муддат ваколатли орган билан келишилади. Тадбиркорлик субъекти ва ваколатли орган билан барчаси шартномада белгиланади", — дейди Кулизода.

Маълум қилинишича, тадбиркорга ўзининг янги товарини ишлаб чиқариш учун имконият берилади. У бунинг давомида келишувда белгиланган айрим нормаларга амал қилмасдан товарини сотиши, реализация қилиши мумкин бўлади. Яна бир имконият шуки, тадбиркор маълум муддат давомида тегишли лицензия олмасдан фаолият юритиши мумкин бўлади. 

"Албатта, муддат якунида давлат органи ҳам жараённи кузатади. Бу хизматни эртага соддалаштириб, бутун республикага ёйиш бўйича тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилади" , — дея маълумот берилди АОКАда.

    Бошқа янгиликлар