АсосийJamiyat

Агар дунёни ўзгартирмоқчи бўлсак, таълим сифатини ўзгартиришимиз керак — Агриппина Шин

'Агар дунёни ўзгартирмоқчи бўлсак, таълим сифатини ўзгартиришимиз керак — Агриппина Шин'ning rasmi

Аввал ххабар қилганимиздек, 2022 йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференсиясида 150 га яқин давлат вакиллари иштирок этмоқдалар.

 Ҳар 10 йилда бир маротаба ўтказиб келинадиган мазкур форум БМТнинг таълимни ўзгартириш бўйича яқинда ўтказилган саммитининг мантиқий давоми бўлиб, у асосий таълимга устувор эътибор қаратишга чақиради.

 Анжуманда Тошкент шаҳридан 1000 дан ортиқ киши, жумладан, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, тегишли вазирлар, шунингдек, фуқаролик жамияти, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор ва илмий доиралар вакиллари иштирок этмоқдалар. Қайд этиш лозимки, мазкур конференсия иштирокчилари конструктив мулоқот, дадил ташаббуслар, ижодий таклифлар атрофида бирлашган.

"2017 йили Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилганидан буён болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси бугунги кунда Ўзбекистонда 27 фоиздан 70 фоизга ошди. Айни пайтда икки миллиондан ортиқ бола боғчаларда таълим-тарбия олиш имкониятига эга. Агар дунёни ўзгартирмоқчи бўлсак, таълим сифатини ўзгартиришимиз керак. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли ўқитиш ва тарбия тизимини глобал миқёсда ўзгартиришга таъсир кўрсатишимиз мумкин. Фарзандларимиз келажаги учун таълимни янада яхшилашимиз керак, деб ҳисоблаймиз. Зотан, дунёнинг келгуси тараққиёти учун барчамиз масъулмиз. Форум БМТнинг таълимни ўзгартириш бўйича яқинда ўтказилган саммитининг мантиқий давоми бўлиб, унда кичик ёшдаги болаларни ўқитишга алоҳида аҳамият бериш бош мақсад этиб белгиланган", деди Мактабгача таълим вазири А.Шин.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра дунёда 5 ёшдаги ҳар тўртинчи бола ҳеч қачон мактабгача таълим хизматидан фойдаланмаган. Жаҳондаги мамлакатларнинг ярмидан камроғида мактабгача ёшдаги болалар текин ўқиши таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, Форум тадбирлари бугун ҳам давом этади. 

    Бошқа янгиликлар