Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси матбуот хизмати.
Тезкор тадбир давомида "Каптива" русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилиши натижасида, транспорт воситасида оғирлиги 103,04 грамни ташкил қилувчи "гашиш" гиёҳвандлик воситаси хуфёна тарзда яширилгани фош бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






