Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда овлаш тақиқланган тасқаранинг отиб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Дастлабки ўрганишларда фотосуратдаги фуқароларнинг шахси ва манзили аниқланган. Андижон вилояти Хонобод шаҳри “Фозилмон” ва А.Навоий маҳалласида яшовчи А.С ва Р.Ф 2018 йилда Хонобод шаҳрининг “Хидиша” маҳалла жойлашган “Ғалабанинг эллик йиллиги” фермер хўжалиги ҳудудида тасқара қушини жонсиз ҳолатда ушлаб суратга тушган.
Ушбу фуқаролар айни пайтда чет элда бўлиб, улардан бири Р.Ф. тез орада Ўзбекистонга қайтиши кутилмоқда.
“Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.






