АсосийJamiyat

Андижонда умумий овқатланиш шохобчаси ёниб кетди (видео)

'Андижонда умумий овқатланиш шохобчаси ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижонда умумий овқатланиш шохобчаси ёниб кетгани  айтилган видео хабар тарқалди.

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ёнғин бугун, 14 ноябрь куни соат 13:52 да Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Темирхўжа” МФЙ Темирхўжа кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида содир бўлган. 

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:05 да қуршаб олинган ва соат 14:26 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида шохобчанинг тахминан 75 кв.м майдонида ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар